40308

Ўқувчи ҳайдовчини пичоқлаб «Spark»ни олиб қочди

Ўзбекистон 29 май 16:42 535

28 май куни Фарғона шаҳрида номаълум шахс Бозорбоши кўчасида яшовчи И.А. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, Фаровонлик кўчасига етиб келганида номаълум шахс ҳайдовчи И.А.нинг ўнг қўл кафт ва бўйин қисмига пичоқ билан уриб тан жароҳати етказиб, уни автомашинадан тушириб юбориб, автомашинани номаълум томонга ҳайдаб қочган.

Натижада И.А. касалхонага ётқизилган. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Сайилгоҳ кўчасида яшовчи 6-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси Ж.Т. содир этганлиги аниқланиб, у автомашинани Фарғона шаҳрида ҳайдаб кетаётганида ушланган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Изоҳ билдириш