40252

Дўкондан олинган техниканинг сифатига ким кафил?

Ўзбекистон 29 май 12:01 341

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига Каттақўрғон туманининг Самарқанд кўчасида истиқомат қилувчи О.Ваҳобова қўнғироқ қилди. Мурожаатда айтилишича, фуқаро Каттақўрғон шаҳридаги “CAMCУНГ+” дўконидан 800 000 (саккиз юз минг) сўмга шу русумдаги кир ювиш машинасини сотиб олади.

Машина уйга келтирилиб, ишлатилиб, кўрилгач, у носозлиги маълум бўлди. Юзага келган бу вазиятда сотувчи ва харидор бир битимга кела олишмайди.

Истеъмолчи шундан сўнг федерацияга мурожаат қилган. Ариза ҳудудий бирлашманинг Каттақўрғон туман жамияти мутахассислари ва “CAMCУНГ+” корхонаси ходимлари ҳамкорлигида ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, кир ювиш машинаси ҳақиқатан носоз бўлган.

Жамият ходимлари томонидан қонун талаблари тушунтирилгач, корхона носоз буюмни таъмирлаб берди.

Изоҳ билдириш