40249

Ўзбекистон фуқароларига 59 та давлатга виза олмасдан бориш имконияти яратилди

Ўзбекистон 29 май 11:41 1 135
Фото: e-finland.ru

Ўзбекистон фуқаролари 59 та давлатга виза олмасдан бориши мумкин.
“Henley & Partners” нуфузли ташкилоти маълумотига кўра, бу дунё бўйича 76-кўрсаткичдир. Мазкур ташкилот бу борада жаҳондаги 200 дан ортиқ мамлакатлардаги ҳолатни таҳлил этиб, уларни визасиз бориладиган давлатлар сонига қараб таснифлаб чиқади.

Янгиланган рейтингда Ўзбекистон олти поғона кўтарилди. Гап шундаки, сўнгги ислоҳотлар шарофати билан, ҳамюртларимизга виза олмасдан туриб Боливия, Эквадор, Никарагуа, Уганда, Мадагаскар каби 59 мамлакатга бориш имконияти яратилди.

МДҲ давлатлари ичида бу борада Украина 38-ўрин (128 давлат), Молдова 45-ўрин (121 давлат) ва Россия 47-ўрин (118 давлат)дан жой олган.

Изоҳ билдириш