40228

Бухорода зиёратчилар суратида арвоҳ келин тасвирга тушиб колди

Ўзбекистон 29 май 10:19 3 669
Фото: нуз.уз

Бухороликлар Бухоро Амирининг ёзги қароргоҳи – Ситораи Моҳи Хосада тушилган суратни кенг муҳокама қилмоқдалар, деб ёзмоқда «Новости Узбекистана» нашри. Гап шундаки, унда арвоҳ келин сурати тасвирга тушиб қолган. Суратнинг сохталиги шубха туғдирмайди албатта, бироқ музей ходимлари шу каби ғайритабиий ҳодисаларга ҳақиқатдан ҳам дуч келишларини таъкидламоқда. Улардан энг кенг тарқалгани –  орқадан қадам товушининг эшитилишидир.

Бу одатда, кечқурун, хоналарни ёпаётган пайтда содир бўлади. Бундай пайтда энг муҳими орқага ўгилирмасликдир, –  дейди музей ходими Дилфуз Бобоев.

Ўтмишдан фарқли ўлароқ, бугунги кунда одамлар арвоҳлардан қўрқишмайди. Аксинча, кўпчилик уларни учратишни, омадлари келиб суратга ҳам олишни хоҳлайдилар.

Қолаверса, Европа давлатлари ҳам мистик туризмдан фойда олишни аллақачон йўлга қўйган. Эҳтимол, биз ҳам бу йўналишда ўз салоҳиятимизни ишга солишимиз лозимдир?

Изоҳ билдириш