40157

Бош прокуратура делегацияси халқаро семинарда иштирок этди

Ўзбекистон 28 май 17:51 333

ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ ЮЗАСИДАН ХАЛҚАРО СЕМИНАРДА ИШТИРОК ЭТИЛДИ

2018 йил 21-22 май кунлари Остона шаҳрида (Қозоғистон) Ўзбекистон Республикаси давлат органлари делегацияси БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (РЦПДЦА) ва БМТнинг Терроризмга қарши кураш бўйича идораси томонидан ташкиллаштирилган «Зўрликка асосланган экстремизм ва терроризмнинг тарқалишига шароит яаратаётган омилларни бартараф етиш» мавзусидаги Минтақавий семинарда иштирок этди.

Семинарда Ўзбекистон делегацияси билан бир қаторда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон республикалари делегациялари иштирок этди. Шунингдек, Афғонистон Ислом Республикаси ва Россия Федерациясининг вакиллари кузатувчи давлатлар сифатида иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси делегацияси аъзоси Бош прокуратура Ахборот-таҳлил бўлими катта прокурори Хушнур Максудов мамлакатда экстремимзга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилди. Хусусан, тақдимотда Ўзбекистонда 16 диний конфессиянинг вакиллари тинчлик ва ҳамжиҳатликда яшашларини, уларнинг ҳуқуқларини чекланиши, адоват қўзғатиш, фуқароларнинг диний ҳиссиётларини ҳақорат қилиш, диний эътиқод жойларини таҳқирлашга қарши қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўриб борилаётганлиги, терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш ва виждон эркинлигини таъминлашга қаратилган қонунчилик доимий равишда такомиллаштириб борилаётганлиги қайд этилди.

Ўзбекистон делегацияси иштирокчиларининг ушбу йўналишдаги қонунчилик, ҳукумат томонидан тасдиқланган аниқ тадбирлар режалари, шунингдек, ушбу соҳада амалга оширилган ишлар тўғрисида тақдим этган маълумотлари халқаро экспертлар томонидан ижобий қабул қилинди.

Ҳозирги кунда миллатларо тотувлик ва тинчликни таъминлаш, экстремизм ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишда минтақавий ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиб, мазкур семинар бунинг давомий эканлигидан далолат беради.

Изоҳ билдириш