40153

Тошкент шаҳрида ўз йўловчиларини тунаган хайдовчи қўлга олинди

Ўзбекистон 28 май 15:14 519
Фото: ИИВ

Босқинчи ҳамтовоқлар қўлга олиндилар
27 май куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи муқаддам судланганлар С.Ш. ва Э.Ф.лар Юнусобод туманида жойлашган “Лайк бар” кафеси олдида маст ҳолда бўлган Чилонзор туманида яшовчилар Н.М. ва С.Б.ларни Чилонзор туманига олиб бориб қўйиш учун С.Ш. бошқарувидаги “ВАЗ-21093” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтказиб, уларни мастлигидан фойдаланиб айтилган манзилга олиб бормай Олмазор туманидаги “Сазанчик” номли кафе олдига олиб бориб, у ерда кутиб турган ҳамтовоқлари М.А. ва В.С.лар билан бирга уларни автомашинадан тушириб, танасининг турли жойларига уриб, уларнинг пуллари ва мобиль телефонларини олиб, воқеа жойидан яширинганлар. Натижада Н.М. ва С.Б.ларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Кўрилган чоралар натижасида Ҳ.М., С.Ш., Э.Ф., М.А. ва В.С.лар ушланганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш