40127

Яна коррупция: Ўзбекистон миллий университети ва 6000 АҚШ доллари

Ўзбекистон 27 май 16:25 684

ТЕЗКОР ТАДБИРЛАР ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида фуқаро Б. ўзини Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети табиий фанлар факультети ўқитувчиси вазифасида ишлашини айтиб, фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, уни алдаб, ўғли Б.ни Ўзбекистон миллий университетига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 6000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ билдириш