Кўчмас мулкни ижарага беришни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди, деб хабар бердиАдлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Президент қарорига мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинади.
Эндиликда, тузилган ижара шартномалари фақатгина давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим бўлади.