39886

Яна бир коллеж ўқувчиси қотилликка қўл урди

Ўзбекистон 24 май 10:50 754

2018 йил 23 май куни тунги соат 02:30 ларда Бекобод шаҳар Енгил саноат ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси А.Абдунабиев ўзи билан муқаддам бир синфда ўқиган синфдоши Бекобод туманида истиқомат қилиб, Бекобод шаҳар Техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида таҳсил олаётган Ш.Эгамбердиевнинг уйига бориб, уни ҳақорат қилган. Бу ҳақbда Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Юзага келган ўзаро тортишув оқибатида Ш.Эгамбердиев ошхона пичоғи билан А.Абдунабиевни кўкрак қисмига беш маротаба уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда А.Абдунабиев воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Ш.Эгамбердиевга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, белгиланган тартибда ушланган.

Ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари вилоят прокурорининг ўринбосари, Бекобод туман ва шаҳар секторлари раҳбарлари томонидан шу куни гумон қилинувчи ва жабрланувчи таҳсил олаётган коллежлар ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида танқидий муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Хозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳ билдириш