39787

МИБ ходимига соҳта 50 000 сўмлик ўтказган фирибгар қўлга олинди

Ўзбекистон 23 май 16:13 464

Тошкент вилоятининг Паркент тумани ИИБга 2018 йил 23 мартдаги келиб тушган ҳужжатларга кўра, шу йил март ойи мобайнида Паркент тумани МИБ ходимлари томонидан туманда яшовчи фуқаролардан  коммунал тўловларни йиғиш вақтида қабул қилинган пуллар орасида бир дона 50 000 сўмлик купюра ҳақиқийлигига шубҳа уйғотганлиги сабабли текширилганида қалбаки эканлиги аниқланди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи муқаддам судланган А.А. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Изоҳ билдириш