39775

Президент қарорига асосан «Регистон»да хар куни концерт дастурлари намойиш этилади

Ўзбекистон 23 май 15:15 697

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарорига асосан Регистон майдонидаги Шердор мадрасасида Ўзбекистон этнографик фолклор ва мумтоз куй-қўшиқлар концерт дастурлари намойишлари мунтазам равишда ўтказилиб борилади.

Қўшиқлар жонли ижрода ижро этилади ва дастурга асосан доира садолари, Самарқандча тўй, “Мустаҳзод”, “Тожик қизи”, “Лазги”, “Ялила бобо”, “Бухороча”, “Мавриги” ва бошқа санъат намуналари намойиш этилади.
Мусиқий кеча ҳар куни соат 19:00 да бошланади.

Изоҳ билдириш