39764

Хавфсизлик талабларига жавоб бермаган мактаб ўқувчилари бошқа бинога кўчирилди

Ўзбекистон 23 май 13:56 294

Аввалроқ ижтимоий тармоқлар хамда интернет нашрларида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги ҳашар йўли билан қурилган хароба мактаб филиали биноси ҳакида хабарлар таркалганди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вакиллари 14−18 май кунлари Қашқадарё вилояти умумтаълим муассасаларида аттестация ўтказиш жараёнида ушбу филиал билан танишди.

17 майда ўтказилган текширувлар бу ерда болалар учун шароит йўқлиги ва бино хавфсизлик талабларига жавоб бермаслигини кўрсатди.

Шу куни туман ҳокими қарори билан Қорабуруғ қишлоғидаги Чироқчи қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи филиали биносидан мактаб филиали ўқувчилари учун иккита хона ажратилди.

Изоҳ билдириш