39743

Фидя нима ва унинг миқдори қандай белгиланади?

Ўзбекистон 23 май 11:51 815

«Фидя»нинг луғавий маъноси «фидо қилиш» бўлиб, шариат ҳукмига кўра, маълум бир нарсанинг ўрнига мол сарфлаш «фидя бериш» дейилади.

Ислом шариатида буюрилган маълум бир амал ўрнига мол сарфлаш «фидя» дейилади. Бунинг учун шариатда кўрсатилган узрли сабаблар мавжуд бўлиши лозим. Масалан, Рамазон ойи рўзасини узрли сабаблар туфайли тута олмай қолганлар бунинг учун фидя берадилар.

Фидя бир камбағалнинг бир кунлик ўртача тирикчилигини таъминлайдиган овқат миқдори бўлиб, унинг ҳажми таом ёки унга тўғри келадиган пул бирлигида белгиланади. Бунда ҳар бир жойнинг иқтисодий-маиший шарт-шароитидан келиб чиқилади.

Ҳар кунлик фидянинг миқдори фитр садақаси миқдоричадир, яъни буғдойдан ярим сў – 1900 г, арпа ва хурмодан бир сўдан – 3800 г ёки буларнинг қийматини бериш билан ҳам фидя адо қилинган бўлади.

Изоҳ билдириш