39674

Ўзбекистоннинг қайси худудида McDonald’s иш бошлаши маълум бўлди

Ўзбекистон 22 май 16:44 1 437

Ўзбекистонга McDonald’s, Starbucks ва Burger King’ни таклиф этишга қарор қилинди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг «‘Чорвоқ’ эркин туристик зонасини (ЭTЗ) ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган,

Қарорга кўра, 2019 йилнинг январига қадар ЭТЗ ҳудуди халқаро талабга мос келиши учун дунёнинг машҳур овқатланиш тармоқ брендлари — McDonald’s, Starbucks, Burger King, KFC кабилар мазкур ҳудудда иш бошлаши керак.

Тошкент вилояти сайёҳлик учун ноёб иқлим шароитига эга бўлишига қарамасдан, мавжуд инфратузилма имкониятлар халқаро сайёҳлик талабларига мос келмайди. Айнан шундай талаблардан бири сифатида хориж овқатланиш тармоқларининг бренд компанияларини ЭТЗ ҳудудига олиб кириш кўзда тутилган.

Изоҳ билдириш