39658

Ўзбекистондан келтирилган 23 тонна гилос ва 17 тонна ўрик Россия ҳудудига киритилмади

Ўзбекистон 22 май 15:46 1 566

Ўзбекистондан келтирилган 23 тонна гилос ва 17 тонна ўрик Новосибирск вилоятида тўхтатиб қолинди ва Россия ҳудудига киритилмади. Бу ҳақида Россельхознадзор сайтида хабар қилинди.

Хабарда айтилишича, Новосибирск, Новокузнецк ва Красноярск бозорларида сотилиши кўзда тутилган ушбу маҳсулотлар маркировкасида кўрсатилган маълумотлар фитосанитария ҳужжатидаги маълумотларга мос келмаган.

Бундан ташқари, Қозоғистондан келтирилган 44 тонна пиёз, 40 тонна ўрик ва 14 тонна бодринг ҳамда Қирғизистондан келтирилган 21,6 тонна пиёз ва 19,8 тонна лавлаги маҳсулотларида  юкларнинг маркировскаси қисман йўқ ҳолатда бўлган.

Муассасанинг билдиришича, карантин қонунчилигига кўра бу маҳсулотларнинг Россия ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган. Барча юклар жўнатувчиларга қайтарилган, айбдор шахслар эса қонунчиликка кўра маъмурий жавобгарликка тортилган.

Изоҳ билдириш