39636

Тўлов квитанциялари инобатга олинмаган нореал қарздорлик бекор қилинди

Ўзбекистон 22 май 12:38 381

Хатирчи туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига “Учтепа” МФЙда яшовчи фуқаро Умаров Дилшод Шукурович шикоят аризаси билан мурожаат қилган. Мурожаатда келтирилишича фуқаро 84-умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлайди ва ойлик маошидан ойма-ой табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келган.

Аммо Хатирчитумангаз идораси томонидан Д.Умаровнинг хонадони томонидан истеъмол қилинган табиий газ учун 504 000 сўм миқдорида қарздорлигини билдиришган.

Ҳудди шунингдек, “Мустақиллик” МФЙда яшовчи фуқаро Абдурашид Мустафоев ҳам Хатирчитумангаз идораси томонидан 800 000 сўм миқдоридаги тўлов квитанциялари инобатга олинмаётганлиги бунинг натижасида сунъий равишда нореал қарздорлик келиб чиқаётганлигидан, “Амир Темур” МФЙда яшовчи фуқаро Ўроқ Юсупов ҳам Хатирчитуманггаз идораси томонидан ҳисобланган 478 239 сўм миқдоридаги нореал қарздорликни бекор қилишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан жамият ходимлари Хатирчитумангаз идораси масъул ходимлари билан ҳамкорликда ўрганишлар олиб борилди ва фуқароларга нисбатан ҳисобланган 1 782 239 сўм миқдоридаги нореал қарздорликлар бекор қилинди ва Хатирчитумангаз идораси масъул ходимларига бундан кейин қонун бузилишларига йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

Изоҳ билдириш