39619

Диққат! Ўзбекистоннинг айрим жойларида ёмғир кучли ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон 22 май 10:54 1 288

Фавқулодда вазиятларда бошқарув Марказининг хабар беришича, 2018 йилнинг 22 май куни республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

Об-ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилади, айрим жойларида ёмғир кучли ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши мумкин.

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!

Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 «Тезкор рақамига» мурожаат этишингизни илтимос қиламиз, дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш