39608

Тошкентда Lacetti учун «шапка» олмоқчи бўлган навбатдаги автосалон ходимлари ушланди

Ўзбекистон 22 май 10:10 675
Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари томонидан 2018 йил 19 май куни тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда Чилонзор туманида жойлашган “Avtotexxizmat” МЧЖ ходимлари К. ва Б. “Lacetti” русумли автомашина сотиб олиш учун автомашинага шартнома олиб бериш эвазига фуқаро В.А дан 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланганлар. Бу ҳақида Бош прокуратура расмий сайти хабар тарқатди.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан “Avtotexxizmat” МЧЖ ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш