39587

Камилов: Шавкат Мирзиёевнинг ташрифлари тўсатдан пайдо бўлгани йўқ

Ўзбекистон 22 май 8:49 912

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов «Ўзбекистон 24» телеканалига Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар якунлари тўғрисида сўзлаб берди.

Камилов ташриф ҳақида батафсил тўхталар экан, у «тўсатдан пайдо бўлмаганлигини» таъкидлади.

«Ўзбекистон ва Америка томонидан бу ташрифга тахминан бир йилдан бери жиддий ва ҳар томонлама тайёргарлик кўрганмиз», — деди сиёсатчи. Камилов ташриф сабаблари ҳақида гапирар экан, «кўп жиддий масалалар тўпланиб қолган эди, бу масалалар атрофида фикр алмашиш, алоқаларимизни янги босқичга кўтариш керак эди», — деб таъкидлади.

Камиловнинг сўзларига кўра, АҚШ билан алоқаларни кучайтириш Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос тушади.

«Америка билан муносабатларни ривожлантириш, турли соҳаларда алоқаларни кучайтириш — бизнинг давлат ва миллий манфаатларимизга тўлиқ жавоб беради», — деди вазир.

Изоҳ билдириш