39561

Навоий вилояти ҳокимияти​ Сурхондарё​га инсонпарварлик ёрдами жўнат​ди

Ўзбекистон 21 май 23:15 502

Навоий вилояти ҳокимияти томонидан Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидаги 18 май куни кўп миқдорда ёғингарчалик ёғиши оқибатида табиий офатдан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, инсонпарварлик ёрдамининг умумий ҳажми қарийб 90 тоннани ташкил этади. Унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари, иссиқ кўрпа-тўшак, ёстиқ ва биринчи эҳтиёж учун зарур бошқа товарлар мавжуд. Инсонпарварлик ёрдамини шакллантириш ва етказиш Навоий Фавқулодда вазиятлар бошқармасига юклатилган.

Изоҳ билдириш