39550

Шавкат Мирзиёев телефон орқали Нурсултон Назарбоев билан ҳам суҳбатлашди

Ўзбекистон 21 май 16:46 380

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақида Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан ўтказилган.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, юқори даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Изоҳ билдириш