39544

Тошкент вилоятилик онахонга Президент томонидан 3 хонали уй берилди

Ўзбекистон 21 май 16:04 443

Янгийўл шаҳридаги «Янгиҳаёт» кўчасида яшовчи Ҳуринисо ая Раҳимовага 3 хонали уй берилди. Энди у тўй тараддудини кўрмоқда… Ёлғиз ўғлини уйлантирмоқчи.

Иккинчи гуруҳ ногиронлиги бор ая ёлғиз ўғли билан бир хонали уйда яшаб келарди. Фарзандини ўқитди, ишли қилди. Топганларини яхши ният билан тўйга атади.

Лекин бир хонали уйга келин тушириб, икки оила бўлиб яшаб бўлмаслиги онаизорни кўп қийнади. Бормаган эшиги, кирмаган идораси қолмади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янгийўл шаҳридаги Халқ қабулхонасига қилган мурожаати жонига оро кирди. Онанинг илтимоси қаноатлантирилди. Бу ҳақида Халқ сўзи нашри маълум қилди.

Ҳуринисо Раҳимова бу сафар Халқ қабулхонасига шикоят билан эмас, ташаккурнома ёзиб келди. Унда ўзига ўхшаган эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрлик учун мамлакатимиз раҳбарига билдирилган самимий миннадорлик сўзлари битилган эди.

Изоҳ билдириш