39538

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон 21 май 15:31 627

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақида Россия Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Мулоқот чоғида 2017 йилнинг апрелида Ўзбекистон президентининг Россияга амалга оширган давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди. Томонлар икки мамлакат сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларда стратегик шериклик ҳамда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини тасдиқладилар.

Шавкат Мирзиёев яқинда АҚШга амалга оширган расмий ташрифи таассуротлари билан ўртоқлашди.

Изоҳ билдириш