39496

Яна бир соҳа ходимлари имтиёзли кредитлар асосида автомобиллар сотиб олиши мумкин бўлади

Ўзбекистон 21 май 10:33 6 457

Прокуратура органлари ходимларига “Асака” банки орқали кредитга автомобиль олиш имконияти берилади. Бу ҳақда тегишли қарор лойиҳаси тайёрланган, дея хабар берди Asr.Uz`нинг ишончли манбаси.

Хужжатга кўра, прокуратура органлари ходимларига автомобиллар 10 йил муддатга кредит асосида тақдим этилади. Автомобиль нархининг 25 фоизи дастлабки бадал сифатида тўланади. Кредитнинг йиллик фоизи қайта молиялаш ставкаси (ҳозирги вақтда 14%) билан бир хил кўрсаткичда бўлади.

Ушбу шартлар асосида кредитга машина олмоқчи бўлган прокуратура органлари ходимларининг рўйхати Бош прокуратура томонидан тақдим этилади.

Бу ҳақидаги тегишли қарор яқин кунларда ОАВда эълон қилиниши кутилмоқда.

Изоҳ билдириш