39488

Ўзбекистонлик 3 минг нафар қурувчи Польшада ишга қабул қилиниши мумкин

Ўзбекистон 21 май 10:06 1 337

Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги делегацияси Польшада маҳаллий компаниялар раҳбарлари билан мамлакатда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақида Жахон АА хабар бермоқда.

Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон томони ва Польшанинг 10 компанияси ҳамкорлик ҳақидаги меморандумни имзолади. Мазкур компаниялар қурилиш, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳалари ихтисослашган.

Шунингдек, Польша ўзбекистонлик 3 минг нафар қурувчини ишга қабул қилиш имкониятини ҳам кўриб чиқади.

Маълумот учун, ўтган йили Польшада ўзбекистонликларга 1200 дан ортиқ ишчи визаси берилган. Бу мазкур мамлакатда берилган рухсатномалар орасида 11-ўринни англатади.

Изоҳ билдириш