39482

Сифатсиз таъмирланган кондиционер учун ким жавобгар?

Ўзбекистон 21 май 9:22 265

Денов шахар Астанақулов кўчаси 148 уй 6 хонадонда яшовчи фуқаро Рахмонова Мадина туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилади.

Унда келтирилишича, фуқарога тегишли кондиционер бузилиб қолганлиги боис, ROISON SERVIS MARKAZI DENOV бўлимидан уни тузатиш учун уста чақириб, иш якунланганидан сўнг унга 280 000 (икки юз саксон минг) сўм пул берган.

Бироқ, сифатсиз таъмирланган кондиционер орадан 2 соат ўтмасдан яна ишдан чиқади. Мурожаатни Денов туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари, мурожаатчи Рахмонова Мадина ва ROISON SERVIS MARKAZI Денов бўлими уста лари иштирокида ўрганиб, ижобий ҳал этилишига эришилди. Сифатсиз таъмирланган Hisense кондиционери қайта таъмирланиб мурожаатчига қайта созлаб берилди.

Изоҳ билдириш