39422

Тошкент вилоятида ер сотувчилар фош этилди

Ўзбекистон 19 май 15:54 874

Вилоят прокуратураси органлари томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси мунтазам равишда ўрганиб борилмоқда.

Ўрганишларда айрим жиддий қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланмоқда.

Жумладан, Қуйичирчиқ туманида фаолият юритувчи “Умархон Юсуф агро люкс” фермер хўжалиги раҳбари Х.Сайдуллаев пахта хом-ашёси етиштириш режалаштирилиб, чигит экилган 6,5 гектар ер майдонини бошқа экинлар экиш мақсадида ўзбошимчалик билан бузиб ташлаган.

Шунингдек, “Маҳкам Агро файз” фермер хўжалиги раҳбари М.Ибрагимов пахта экишга ажратилган 9 гектар ер майдонини фуқаро Р.Боқиевга ушбу ер сабзавот ҳамда дуккакли экинлар экиш учун мўлжалланган ерлигига уни ишонтириб, фирибгарлик йўли билан 9 млн. сўмга ҳамда “Рустам И” чорвачилик фермер хўжалиги раҳбари Р.Шарапов чорва молларига озуқа экишга ажратилган 23 гектар ер майдонини фуқароларни алдаб, фирибгарлик йўли билан жами 39 млн. сўмга сотганлиги ҳолатлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Қуйичирчиқ туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш