Президент Шавкат Мирзиёев Кубада йўловчи самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Куба Республикаси Давлат Кенгаши ва Вазирлар Кенгаши Раиси Мигел Марио Диас-Канелга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Кубада содир бўлган фожиа муносабати билан мотам эълон қилинди. Самолёт бортида 110 киши бўлганлиги хабар қилинган эди.