39368

Хоразм вилоятида яна бир истеъмолчи талаби тўлиқ қаноатлантирилди

Ўзбекистон 19 май 10:32 375

Талаб тўлиқ қаноатлантирилди!

Хоразм вилоят Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Бобожонова Назокат Урганч шаҳар, Проектная 178 кварталда жойлашган тикувчилик цехи ходимига базмга бориш мақсадида 470000(тўрт юз етмиш минг) сўмга газлама харид қилиб, ўлчамларини белгилатиб бюртма берган. Бироқ тикувчилик цехи ходими томонидан бюртма ўз вақтида бажарилмаган, буниси хам майли, ўлчамлари хам умуман тўғри келмаган. Шунча маблағга харид қилиб олинган газлама яроқсиз холатга келиб қолган. Истеъмолчи Н.Бобожанова қанчалик тушунтиришига қарамасдан тикувчилик цехи ходими тушунишни хохламаган. Истеъмолчи сифатида бузилган ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаган Н.Бобожанова Урганч шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига оғзаки мурожаат қилишга мажбур бўлади.
Жамият ходимлари томонидан мурожаатдаги холатларга ойдинлик киритиш мақсадида жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди ва мурожаатдаги холатлар ҳақиқатлиги аниқланди.
Ўрганиш натижасида истеъмолчи Н.Бобожанованинг талаби тўлиқ қаноатлантирилиб газламанинг 470000(тўрт юз етмиш минг) сўм пул маблағи қайтариб олиб берилишига ва оилавий бюджетига етиши мумкин бўлган зарарнинг олди олинишига эришилди.

Изоҳ билдириш