39347

Газ ўлчагични (счетчик) муддати тугаганлиги учун истеъмолчи жарима тўлаши тўғрими?

Ўзбекистон 19 май 9:14 1 685

Газ ўлчагични (счетчик) муддати тугаганига 2 ой бўлибди мени огоҳлантиришмаган. Энди 600 минг сўм жарима тўлайсиз дейишяпти. Муддат тугаганлиги ҳақида огоҳлантирилишим керакмасми?

👉 Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан ўттиз кун олдин истеъмолчини газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантириши зарур.

👉 Тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси раҳбари газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида истеъмолчиларнинг ўз вақтида огоҳлантирилиши учун масъулдир.

Huquqiy axborot

Изоҳ билдириш