39301

Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи расман тасдиқланди

Ўзбекистон 18 май 21:49 1 334

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 май куни Андижон вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Комил Алламжонов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилмоқда.

Хабар қилинишича, давлат раҳбари ташриф давомида Андижондаги тўқимачилик, пиллачилик, фармацевтика, агросаноат корхоналари фаолияти билан танишиш, истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш, вилоят фаоллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.

Kun.uz ахборот манбасининг хабар беришича, Президент ташриф давомида вилоятнинг чўл ҳудуди бўлган Улуғнор туманидаги Шаҳристон маҳалласида «Обод қишлоқ» дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиши кутилмоқда.

Шунингдек, давлат раҳбари Андижон туманида «Zamin Bio Health» жамияти томонидан янги иш бошлаган инсулин заводи, «Милано текстиль» корхонаси, «Andijan Silk Co» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси, Асака туманида ташкил этилган «Сабо ҳамкор» жамиятида ташкил этилган банан боғига ташриф буюриши мумкин.

Изоҳ билдириш