39223

Бош прокуратура: Вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари камайди

Ўзбекистон 18 май 10:52 306

Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,9 фоизга (239/373) ва жиноят содир этган вояга етмаганлар сонининг 37,9 фоизга (289/466) камайди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 01.05.2018 йил ҳолатига вояга етмаганлар ўртасидаги суицид ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 (163/153) тага камайган.

Қизларни эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш мақсадида эрта турмушнинг салбий оқибатлари ва қонунчиликда белгиланган жавобгарлик хусусида 1.447 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 107 та ҳолатда эрта турмуш қуришнинг олди олинган, 3 та эрта турмуш қуриш ҳолати аниқланиб, 7 нафар айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Изоҳ билдириш