3914

Уммон Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон 18 апрель 8:34 278

Ўзбекистонга 19 апрель куни Уммон Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидий бошчилигидаги делегация келади. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Уммон делегацияси уч кунлик ташриф давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов томонидан қабул қилинади ҳамда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этади.

«Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи савдо вазирлигида ҳам музокаралар ўтказиш режалаштирилган», — дейилади ТИВ ахборотида.

Изоҳ билдириш