3911

Тошкентда ерости силкинишлари сезилди

Ўзбекистон 18 апрель 8:30 353

Тошкентда 18 апрель, сешанба кунига ўтар кечаси соат 04:04 атрофида ерости силкинишлари сезилди.

Европа-Ўртаер сейсмология маркази маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан 04:04 да Афғонистон шимолида, Ҳиндикуш тоғларида 4,7 магнитудали зилзила юз берган.

АҚШ Геология хизмати ва Германиянинг GFZ маркази маълумотлари бўйича, зилзила магнитудаси 5 га тенг. Қозоғистоннинг СОМЕ хизмати магнитудани 5,6 га тенг деб баҳолаган.

Зилзила оқибатида жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Изоҳ билдириш