39057

Янги ташкил этилган инспекция бўш лавозимларга ишга таклиф қилмоқда. Маош 6 млн. сўмгача

Ўзбекистон 17 май 10:50 8 040

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сонли Фармони билан Бош прокуратура ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил этилди.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли Қарори асосида Инспекция фаолиятини ташкил этиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан, Инспекция ва унинг ҳудудий тузилмаларидаги бўш лавозимларга олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган номзодлар (юрист, агроном, иқтисодчи, молиячи, муҳандис ва бошқалар) танлови бошланганлиги эълон қилинади.

Инспекция ходимларининг ойлик иш ҳақи миқдори 6 млн. сўмгача этиб белгиланган.

Инспекцияга ишга қабул қилишда прокуратура органларига хизматга қабул қилиш бўйича қўйиладиган умумий талаблар амал қилади.

Инспекцияга хизматга қабул қилиш масаласида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар прокуратуралари ҳамда Инспекциянинг ҳудудий бошқармаларига ва (0598) 561-77-45 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз мурожаат қилиш муддати – 2018 йил 1 июлга қадар амалга оширилади.

Изоҳ билдириш