39053

Қашқадарёда кучли сел келиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон 17 май 10:39 1 099

Қашқадарё вилоятида кучли ёмғир оқибатида ҳосил бўлган сел оқими оқибатида 5 нафар киши ҳалок бўлди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

«Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани «Мирзатук» ва «Сариққамиш» аҳоли пунктларида 16 май куни соат 6-30 бўлган кучли ёмғир оқибатида ҳосил бўлган сел оқими 5 нафар кишининг ҳаётига зомин бўлди», — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ФВВ томонидан 12-17 май кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирилганди.

Изоҳ билдириш