39042

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки Президенти билан учрашади

Ўзбекистон 17 май 10:20 440

Аввал хабар қилинганидек, 15 май турмуш ўртоғи Зироатхон Мирзиёева билан АҚШга етиб борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 май куни Америка Қўшма Штатлар Президенти Дональд Трамп билан учрашди. Музокаралар аввал тор доирада, кейин кенг доирада бўлиб ўтди. Кенг доирадаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ расмий делегацияси вакиллари иштирок этди. Ташриф давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 4,8 миллиард долларлик янги шартномалар имзоланди.

Президентимиз 17 май куни Пентагонга ташриф буюриб, АҚШ мудофаа вазири билан музокара ўтказади. Капитолийда Конгрессменлар ва сенаторлар билан учрашиб, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки Президенти билан ҳам учрашиб, мамлакатимиз иқтисодиётига инвестиция жалб этиш бўйича музокара олиб боради.

Изоҳ билдириш