39028

Тошкентнинг Қўйлиқ бозори атрофидаги тирбандликларга барҳам берилади

Ўзбекистон 17 май 8:53 852

Тошкентнинг Қўйлиқ бозори атрофидаги мунтазам тирбандликларга ёз ўрталарига келиб барҳам берилади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Июнь—июль ойларида бу ерда пойтахтдаги энг йирик кўнгилочар-савдо марказларидан бири ҳамда яқинда лойиҳалаштирилган ва қисман қуриб битказилган «йўл чўнтаги»нинг фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

— «Электроаппарат» тарафдан «Фарғона йўли» кўчаси бўйлаб Қўйлиқ бозори томонга юрилса, кўприкка етмасдан асосий трассага чиқиладиган кичик «чўнтак» бўлади. Ҳозирда бу ерда йўл четида турган машиналар сабабли мунтазам равишда тирбандликлар пайдо бўлмоқда. Савдо мажмуаси ишга тушганидан сўнг бу ерда кенг «чўнтак» бўлади. Йўловчиларга қулай бўлиши учун автобусларга махсус кириш қисми бўлган бекатлар қурилади, бунинг учун 22 сотих ер ажратилди», — деди Бектемир туман ҳокимлигидаги манба.

Шунингдек, марказ ёнида замонавий кўпқаватли уйлар қурилади, атроф эса ободонлаштирилади.

Манбанинг билдиришича, Қўйлиқ улгуржи бозори ёнида транспорт учун янги «чўнтак» очиш режалаштирилган. Бозор Тошкент шаҳри ҳудудидан кўчирилганидан кейин эса вазият тубдан яхшиланади.

Изоҳ билдириш