38826

Яна бир соҳа ходимларининг маоши салкам икки баравар ошади

Ўзбекистон 15 май 19:42 2 741

Ушбу йилнинг 1 июнидан бошлаб маданият соҳаси ходимларининг ойлик маоши 45%га оширилади. Бу ҳақида яқинда имзоланган президент қарорида айтиб ўтилган.

Гап “давлат маданият муассасаларининг маъмурий ва бадиий бошқарув ходимлари, артистлар, ижодкорлар, соҳанинг бошқарувчи ходимлари ҳамда давлат архивлари мутахасисслари ҳақида кетмоқда”, — дейилган ҳужжат матнида.

Ундан ташқари ҳар бир квалификацион категория учун маош асоси белгиланади ҳамда ойлик маош миқдорида иш стажи ҳам ҳисобга олинади.

Концертлар ва оммавий кўнгилочар тадбирлар ташкил қиладиган корхоналар учун солиқ миқдори 30 %дан 5% гача камайтирилади.

Изоҳ билдириш