38776

Ўзмиллийбанк SINOSURE билан 400 млн. АҚШ долларлик ҳамкорлик келишувини имзолади

Ўзбекистон 15 май 15:38 295

2018 йил 15 май куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Хитойнинг «SINOSURE» Экспорт ва кредитни суғурталаш корпорацияси ўртасида умумий қиймати 400 млн. АҚШ долларига тенг бўлган ҳамкорлик келишуви имзоланди деб ёзади Kun.uz

Мазкур келишув SINOSURE томонидан Хитойда енгил-саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, жумладан, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш каби соҳалар учун Хитойда ишлаб чиқарилган юқори технологик ускуналарни етказиб бериш шартномалари бўйича суғурта қопламаларини тақдим этишни назарда тутади.

SINOSURE мамлакатимиздаги Хитой компаниялари томонидан амалга оширилаётган, Ўзмиллийбанк орқали молиялаштирилаётган, лойиҳаларни суғурталашда кўмаклашади.

SINOSURE суғурта қопламасининг мавжудлиги, ушбу таъминотларни молиялаш учун нафақат Хитой молиялавий ташкилотларининг, балки бошқа хорижий банкларининг маблағларини ҳам жалб килишга имкон беради. Бундан ташқари, бу кредит олувчилар учун фоиз ставкаларини камайтиришга имконини беради.

China Export & Credit Insurance Corporation (SINOSURE) – 2001 йилда ташкил этилган Хитой Халқ Республикасининг давлат суғурта компанияси. Sinosure’нинг мақсади – экспорт маҳсулотлари ва кредитларини суғурталаш орқали Хитой маҳсулотларини экспорт қилиш, шунингдек, Хитой компаниялари хорижий инвестицияларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Изоҳ билдириш