38506

Туғма юрак нуқсонлари билан туғилган 4 ойлик чақалоқ Умринисога яхшилардан кўмак керак. Вақт оз…

Ўзбекистон 11 май 15:58 1 593

ASR.UZ таҳририятига 4 ойлик чақалоқ Абдугаппарова Умринисо Бахром қизининг оила аъзолари мурожаат қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, Умринисода юрак қон томирларининг ўрни алмашиб қолган ва юрак етишмовчилиги (юракнинг туғма нуксони, магистрал кон томирлар транспозицияси, юрак коринчалараро тўсик нуксони, ўпка артерияси стенози) касаллиги билан туғилган.

Қайд этилишича, жарроҳлик амалиётини Ўзбекистонда ўтказишнинг имкони йўқ. Шу туфайли Умринисони Хиндистонга даволаниш учун олиб боришмоқчи. Жарроҳлик операцияци 2-3 қисмдан иборат бўлиши ва биринчи навбатда қизча юрак томирларининг ўрни алмашиб қолганлиги бўйича амалиёт ўтказилиши кейинчалик эса, юрак етишмовчилиги бўйича операциялар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Маълум бўлишича, даволаниш жараёнига 75 000 000 сўм маблағ талаб этилади. Шифокорлар ушбу жарроҳлик операцияларини имкон қадар тезроқ амалга оширишни таъкидлашмоқда.

Ҳурматли ўқувчилар, зарур бўлган маблағни тезроқ йиғишда ёрдам беришингизни сўраймиз!

Қизалоқнинг отасининг исми Мирзаев Бахром Абдугаппарович.
Телефон рақами: +998 (97) 710-86-17
Пластик карта рақами: 8600 1402 9181 8897 (PAYME ва Click)

Пластик карта эгаси бемор чақалоқнинг отаси Мирзаев Бахром Абдугаппарович.

Изоҳ билдириш