38484

Ўзбекистонда автомобил ижарасини осонлаштириш устида иш олиб борилмоқда

Ўзбекистон 11 май 11:17 600

Ўзбекистонда автомобилларни қисқа муддатга ижарага бериш тартибини осонлаштириш режалаштирилмоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган. Бу қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилган. Бу ҳақида  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Лойиҳа жисмоний шахсларнинг ижарага автомобил олиш жараёнини осонлаштиришни таклиф этмоқда. Агар таклиф қилинаётган ўзгаришлар тасдиқланса, Ўзбекистон аҳолиси ва хорижий туристлар нотариал расмиятчиликлар ва ИИБда рўйҳатдан ўтказишсиз 30 кун муддатга ижарага автомобил олишлари мумкин бўлади.

Депутатларнинг таъкидлашича, бу учун мазкур хизмат турини кўрсатувчи компаниялар сони ошиши керак.

Изоҳ билдириш