38480

ТИВ Қирғизистонга келаётган Ўзбекистон фуқароларига муҳим хабарни эълон қилди

Ўзбекистон 11 май 10:54 1 314

Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг 2016-йил 19-декабрдаги 689-сонли «Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг Қирғизистон ҳудудида рўйхатдан ўтиши» тўғрисидаги қарорига мувофик, чет элликлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам Қирғизистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 5 (беш) иш куни мобайнида рўйхатдан ўтишлари шарт.

Қирғизистон ҳудудида ўрнатилган тартибларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан Қирғизистон Республикаси қонунчилигида белгиланган 10 000 сом миқдорида жарима жазоси қўлланилади.

Батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги Элчихонаси расмий веб-саҳифасидан (www.узбекистан.кг) ёки Элчихонанинг консуллик бўлимига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилиб олиш мумкин: +996 (312) 986-296.

Изоҳ билдириш