38475

МИБ ходимлари истеъмолчига асоссиз қарз ҳисоблаб, тармоқдан узиб қўйишди

Ўзбекистон 11 май 10:44 1 617

Жорий йилнинг апрел ойида Қумқўрғон тумани “Навбаҳор” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Хурсанд Абдумўминов туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилди.

Унда келтирилишича, туман мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан электр энергиясидан асоссиз 1 500 000 сўм қарздор эканлиги билдирилиб, тармоқдан огоҳлантиришсиз узиб қўйилган.

Ушбу мурожаат юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра истеъмолчи ҳақ эканлиги исботланиб, нореал қарздорлик бартараф этилди ва тармоққа қайта улаб берилди.

Изоҳ билдириш