38468

Жаҳонгир Саримсоқов Хоразмлик ёшлар билан учрашди (фото)

Ўзбекистон 11 май 10:09 441

Ҳудудларда аҳолининг, хусусан ёшларнинг истеъмол маданиятини ошириш борасида қилинаётган ишлар билан танишиш, шунингдек, 2018 йилда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раҳбариятининг хизмат сафари бўлиб ўтмоқда.

Навбатдаги хизмат сафари Хоразм вилоятига бўлди ва “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви лойиҳаси доирасида Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов ва хоразмлик ёшларнинг очиқ мулоқоти ташкил этилди.
Урганч шаҳрида жойлашган Ёшлар марказининг учрашувлар залида бўлиб ўтган учрашув қизғин баҳс ва саволларга бой бўлди. Ушрашувда Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов ёшларга давлатимиз томонидан билдирилаётган ишонч ва уларга яратилаётган шарт-шароит ва қулайликлар ҳақида гапирар экан, яратилаётган шарт-шароитлардан фойдаланиб, шу юрт учун муносиб фарзанд бўлиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Мулоқот давомида Федерация раҳбарияти томонидан ёшларни қийнаётган ва қизиқтираётган муаммолар тингланди ҳамда уларга Федерация миқёсида тегишли ечим топиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доим тайёр эканликлари айтиб ўтилди.

Фурқат АЛИМАРДОН

Изоҳ билдириш