38447

Самарқанд халқаро аэропорти ишга таклиф қилмоқда

Ўзбекистон 11 май 8:44 671

«Самарқанд» халқаро аэропорти давлат унитар корхонаси юк ташишни ташкиллаштириш хизмати ва авиаташув гуруҳига мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда, деб хабар берди «Зарафшон» нашри.

Номзодлардан ўзбек, рус ва инглиз тилида эркин сўзлаша олиш талаб этилади.

Ҳужжатлар жорий йилнинг 30 майигача қабул қилинади.

Танлов комиссияси 13 июнда йиғилишини ўтказади.

Танловдан ўтган номзодлар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ўқув-машғулот марказига ўқишга жўнатилади.

Изоҳ билдириш