38419

Нуқсонли “Samsung” янгисига алмаштирилди

Ўзбекистон 10 май 17:04 474

Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига тумандаги Каримдевона қишлоғида яшовчи Д.Нишонова мурожаат қилди.

Мурожаатда билдирилишича, истеъмолчи Қўқон шаҳрида жойлашган савдо дўконларининг биридан экран ўлчами 32 дюмли “Samsung” телевизорини сотиб олгани, телевизор нуқсонли чиққанлиги баён қилиниб, нуқсонли телевизорни сотувчидан мақбул сифатлисига алмаштириб олишда ёрдам кўрсатиш сўралган.

Туман жамияти ходимлари истеъмолчининг мурожаатини Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти билан ҳамкорликда ўрганиб чиқдилар.

Ўрганиш ишлари жараёнида сотувчига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талаблари, хусусан, қонуннинг 13- ва 14-моддалари, яъни, истеъмолчига нуқсонли товар сотилганда унинг ҳуқуқлари нималардан иборатлиги, нуқсонли товарни алмаштириб бериш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди.

Натижада сотувчи истеъмолчининг нуқсонли телевизорини ҳудди шундай маркали телевизорга алмаштириб берди.

Изоҳ билдириш