38392

Ўзбекистон «Ўзбекистон ҳаво йўллари»ни хусусийлаштиришга тайёр

Ўзбекистон 10 май 14:26 637

Ўзбекистон ҳукумати «Uzbekistan Airways» давлат авиакомпаниясини хусусийлаштирилишига рухсат беришга тайёр. Бу ҳақида Reuters агентлиги расмий манбаага таянган ҳолда хабар қилди.

Иқтисодиётнинг бошқа йириқ тармоқлари — олтин қазиб олиш ва нефт саноати ҳозирча тўлиқ давлат назоратида қолмоқда. Энергетика масаласи муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродовнинг сўзларига кўра, яқин келгуси 3-5 йилларда Ўзбекистон стратегик мақсадлардан бир — Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишдир. Шунингдек, давлат яқин йилларда йирик гидроэлектр станцияларни барпо этиш ва уларга хорижий мутахассисларни жалб қилиш, божхона режимлари ва ер қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилмоқда.

«Орқага йўл йўқ. Биз мамлакатда янада ижобий ўзгаришлар бўлишини истаймиз», — деб таъкидлади журналистларга Холмуродов.

Изоҳ билдириш