38384

6-синф ўқувчиси мактаб дарвозаси босиб қолиши натижасида ҳалок бўлди

Ўзбекистон 10 май 13:45 2 904
Фото:RFE/RL

Шу йилнинг 4 май куни тахминан соат 12:45 ларда Самарқанд шаҳар 71-сонли умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Ҳ.Ж муассасанинг орқа томонидаги эски дарвозадан сакраб ўтаётганда дарвоза устига қулаб тушиши оқибатида вафот этган. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумот берамиз, дейилади хабар сўнгида.

Изоҳ билдириш