38349

Ўзбекистонлик блогер «Ёшлар» телеканалини судга бермоқчи

Ўзбекистон 10 май 10:12 1 040

Яқинда TROLL.UZ’да кўзи ожиз саёҳатчи – Владимир Васкевич ҳақида видео эълон қилдим, деб ёзади блогер Умид Ғофуров Facebook’даги ўз саҳифасида.

Кейинчалик «Озодлик» вакили видеодан фойдаланишга рухсат сўради. Мен бунга эътироз билдирмадим. Улар менинг логотипимни қолдириб, манба кўрсатдилар.

Энди эса «Ёшлар» телеканали ушбу видеони олиб, менинг логотипимни хира қилиб қўйди ва ҳеч қандай манба кўрсатмади.

Бу телевидениеда муаллифлик ҳуқуқини ҳурмат қилиш ҳақида билиш керак бўлган нарса. Телеканалдагилар муаллифга ҳаттоки ёзишмаган ҳам…

Мен «Ёшлар» (Yoshlar tv) телеканалидан расмий узр сўралишини талаб қиламан, акс ҳолда судга бераман. Мен бу видеони беришга қарши эмасман. Фақатгина Ўзбекистон муаллифлари ҳуқуқларини ҳурмат қила бошлашларини истайман, дея хулоса қилган Умид Ғофуров.

Изоҳ билдириш